Турклар мундиалга қайси юлдузларини олиб боради?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати учун 35 кишилик кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Бош мураббий Винченцо Монтелла Европанинг йирик клубларида ҳамда Туркия Суперлигасида ёрқин ўйин кўрсатган футболчиларни чақирди.

Туркия Футбол Федерацияси хабарига кўра, ушбу рўйхат миллий жамоанинг кенгайтирилган номзодлар таркиби ҳисобланади. Жаҳон чемпионатининг якуний таркиби айнан шу гуруҳ асосида шакллантирилиши кутилмоқда.

Монтелла тажрибали ижрочилар ва ёш истеъдодларни бирлаштирди.

Таркибга Ҳакан Чалханоғлу (“Интер”), Арда Гюлер (“Реал Мадрид”), Кенан Йилдиз (“Ювентус”), Ферди Кадиўғлу (“Брайтон”), Мериҳ Демирал (“Ал-Аҳли”) ва Зеки Челик (“Рома”) каби машҳур футболчилар киритилди.

Дарвозабонлар:

Алтай Байиндир — “Манчестер Юнайтед”

Эрсин Дестанўғлу — “Бешиктош”

Мерт Гюнок — “Фенербаҳче”

Муҳаммад Сенгезер — “Башакшеҳир”

Уғуржон Чакир — “Галатасарой”.

Ҳимоячилар:

Абдулкерим Бардакчи — “Галатасарой”

Эрен Элмали — “Галатасарой”

Аҳметжан Каплан — “НЕК Неймеген”

Чағлар Сўюнжу — “Фенербаҳче”

Мерт Мюлдюр — “Фенербаҳче”

Ферди Кадиўғлу — “Брайтон”

Мериҳ Демирал — “Ал-Аҳли”

Мустафо Эскиҳеллач — “Трабзонспор”

Озан Кабак — “Хоффенхайм”

Самет Акайдин — “Ризеспор”

Юсуф Акчичек — “Ал-Ҳилол”

Зеки Челик — “Рома”.

Бу таркиб Туркия, Англия, Италия, Германия, Нидерландия ва Саудия Арабистонида тўп сураётган футболчиларни бирлаштирди.

Ярим ҳимоячилар:

Атакан Каразор — “Штутгарт”

Демир Эге Тикназ — “Брага”

Ҳакан Чалханоғлу — “Интер”

Исмоил Юксек — “Фенербаҳче”

Каан Айҳан — “Галатасарой”

Оркун Кўкчу — “Бешиктош”

Солиҳ Ўзжан — “Боруссия Дортмунд”.

Бу гуруҳ Монтеллага таянч, марказий ва ижодкор ярим ҳимоя чизиғида турли вариантларни тақдим этади.

Ҳужумчилар:

Арал Симсир — “Мидтьюлланд”

Арда Гюлер — “Реал Мадрид”

Бариш Алпер Йилмаз — “Галатасарой”

Юнус Акгюн — “Галатасарой”

Жан Узун — “Айнтрахт Франкфурт”

Дениз Гюл — “Порту”

Ирфон Жон Қаҳвежи — “Касимпаша”

Кенан Йилдиз — “Ювентус”

Керем Актюркоғлу — “Фенербаҳче”

Оғуз Айдин — “Фенербаҳче”

Юсуф Сари — “Башакшеҳир”.

Ҳужум чизиғида Европанинг йирик клубларида ўйнайдиган ёш истеъдодлар ҳамда Туркия Суперлигасида фаолият юритаётган тажрибали футболчилар жамланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!