Туркманистон терма жамоаси мураббийи: Ўзбекистон - Осиё Кубоги етакчиларидан бири
1 июндан юртимизда U-23 Осиё чемпионати бошланади. Мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳмед Агамурадов ва футболчи Велмурат Баллаков иштирок этди.
Аҳмед Агамурадов: - Биринчи навбатда, ўзбек халқига миннатдорлик билдираман, мана шундай турнир учун. Туркманистон терма жамоаси аутсайдер кўринса-да, бошқа жамоаларга бош оғриқ бўла оламиз. Марказий Осиё дербисига келсак, Ўзбекистон бу мусобақада ғолибликка даъвогарлардан бири.
Ўзбекистон Осиё Кубоги етакчиларидан саналади. Рақибимиз жуда кучли. Жамоа футболчилари 21 ёшгача бўлса ҳам, улар кўпроқ катталар билан ўйнайди. Улар 2 йилдан кейинги мусобақа учун шундай йўл тутишган. Лекин тажрибали футболчилар етарлик.
- Мусобақада биринчи марта иштирок этмоқдасиз. Жамоадан сюрприз кутишимиз мумкинми?
- Мусобақага тайёрланган видеороликда бизни сирли жамоадек тасвирлашди. Бизнинг асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Агар плей-оффга ўтсак, бундан, албатта, хурсанд бўламиз. Бу Туркманистон халқи учун катта ютуқ бўлади.
Матбуот анжуманида мен билан бирга иштирок этаётган Велмурат Баллаков миллий терма жамоанинг ҳам аъзоси. Қолганларда тажриба бўлмаса ҳам, у мусобақага тайёр. Ўйлайманки, унинг потенциали бунга етади.
Велмурат Баллаков: - Мен биринчи марта қатнашмоқдаман. Аммо ўйнлашимча, бу муаммо туғдирмайди. Сабаби турнирда кўпчилик илк бор иштирок этмоқда. Ўйлайманки, бу мен учун тажриба бўлади. Ўзбекистондаги Осиё кубогида тўп тепишимдан хурсандман, бу мен учун шараф.
Фикрлар