Туркманистон U-23 бош мураббийи: "Австралияга қарши одатдагидек тайёргарлик олиб борамиз"
Бугун соат 18:00 да 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финал баҳсларига старт берилади. Дастлабки баҳс Австралия ҳамда Туркманистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Мазкур ўйин олдидан Туркманистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аҳмет Агамурадов қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен режамиз амалга ошганидан ва кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. Бу ажойиб лаҳзалар эди.
Энди мақсадимиз ярим финалга йўл олиш. Австралияга қарши одатдагидек тайёргарлик олиб борамиз. Аммо энг муҳими, биз етарлича дам олишимиз керак.
Гуруҳ босқичидаги 3 ўйинда биз кўп куч йўқотдик. Бу чорак финалда бизга таъсир ўтказмаслигини истайман.
Австралиянинг ўйинларини кўриб чиқдим. Улар Осиё жамоаларига қараганда бошқача ўйин кўрсатади. Бу Европа футболига ўхшаб кетади. Рақибимиз кучли прессинг ва тўп назоратидаги устунлик эвазига ўйинларни ҳал қилишга қодир", - деди мутахассис.
Фикрлар