Туркманистон U23 бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"
U23 Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида рақиб жамоа бош мураббийи Аҳмед Агамурадов иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
Аввало, бугунги рақибни табриклайман. Доимгидек, кучлироқ жамоа ғалааб қозонди. Бугун Ўзбекистон бизга қараганда кучлироқ эди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Афсуски, биринчи ўйинда ютқазди. Аммо жамоам мен берган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, Ўзбекистон ҳужумда кучлироқ чиқди. Стандарт вазиятлар ҳам ўз сўзини айтди. Мен футболчиларим билан фахрланаман.
Кузатганингиздек, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизни йўқотиб қўймадик. Бундан жуда хурсандман.
Фикрлар