Туркманистонлик мураббий Россия терма жамоасини бошқариши мумкин

Россия футбол иттифоқи мамлакат бош жамоасида мураббий алмашиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Metaratings нашри тарқатган хабарга кўра, Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесовнинг ўрнини "Рубин" ва "Ростов" клублари собиқ устози Қурбон Бердиев эгаллаши мумкин. РФИнинг аксарият амалдорлари айнан 68 ёшли туркманистонлик мутахассиснинг бош мураббий бўлишини хоҳламоқда.

Айтиш керакки, Черчесов бошчилигидаги терма жамоа қаторасига 6 та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Улар ҳатто УЕФА Миллатлар лигаси 6-турида Сербияга 5:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию