Турли хил статистик порталлар Ҳусановнинг ўйинини неча баллга лойиқ кўрди?
Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 20-турида "Челси" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 50-дақиқасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Йошко Гвардиола ўрнига захирадан майдонга тушиб, яхши ҳаракат қилди.
Ушбу тўқнашувдан сўнг бир неча машҳур статистик порталлар Ҳусановнинг ўйинини турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 6.6 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 6.4 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 6.7 балл берди.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 7 январь куни "Брайтон"га қарши ўтказади. Гвардиол ва Диашнинг жароҳат олгани боис, вакилимизнинг майдонга тушиш эҳтимоли юқорироқ.



Фикрлар