Турман: "Цзю уйига кўз ёшлари билан боради"
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Кит Турман(29-1, 22 КО) 30 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган биринчи ўрта вазнда WBA чемпиони Тим Цзю(23-0, 17 КО)га қарши бўлажак жангдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди:
“У жуда секин ҳаракат қилади. Мен Тимни рингнинг марказида кутиб оламан ва уни кўз ёшлари билан уйига қайтараман. Балки у менинг жангларимнинг видеоларини томоша қилгандир, лекин бизнинг тўқнашувимизда уни нима кутаётганини билмайди. Цзю шартнома имзолади, лекин нима қилганини тушунмади”, – деди Турман матбуот анжуманида.
Фикрлар