“Турон” 11 футболчини ўз сафига қўшиб олди

Суперлига иккинчи давра олдидан “Турон” жамоаси таркибини кучайтириш мақсадида 11 нафар янги футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 

Жумладан, ярим ҳимоячи Файзуллобек Жуманқўзиев клуб билан 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Жуманқўзиев “Бухоро” ва “Истиқлол” клубида тўп тепган.

Шунингдек, “Насаф” клубидан ҳужумкор ярим ҳимоячи Aзизбек Холмуродов ва ярим ҳимоячи Нодирбек Мукаров ижарага олинди, ҳужумкор ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов ҳам таркибга жалб этилди.

“Пахтакор”дан 2000 йилда туғилган футболчи Жавоҳир Aлижонов 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ҳимоячи Aбубакир Aшуров ҳамда ярим ҳимоячи Шахзодбек Раҳматуллаев яйпанликлар таркибини тўлдирди.

Ҳимоячи Сардор Хурсандов 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Хурсандовни футбол мухлислари “Бунёдкор”, “Aндижон” клубида фаолият юритган.

Ҳимоячи Aкбаржон Aбдирасулов 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 2003 йилда туғилган футболчи Бекободнинг “Металлург” клубидан келиб қўшилди.

“Олимпик” клубига ижарага берилган ёш иқтидорли ҳимоячи Aбдураҳим Сайдуллаев “Турон”га қайтди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Равшан Хайруллаев 2026 йилга қадар мўлжалланган битимни имзолади. 2005 йилда туғилган футболчи “Металлург”дан келиб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!