Кеча сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, “Турон” таркибига сербиялик футболчи қўшилганди. Бугун эса кутилганидек, ушбу ўйинчи билан расман шартнома имзоланди. Бу ҳақида клуб бош мураббийи Ислом Исмоилов sports.uz сайтига маълум қилди. Келишув бир йилга мўлжалланган.

турон2_1

1991 йилнинг 13 февраль куни таваллуд топган Синиша Бабич Сербияда кўзга кўринган футболчилардан бири ҳисобланади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолияти давомида Сербиянинг “Войводина”, “Палич”, “Ветерник”, “Нови Сад”, “Раднички”, “Крупа” сингари клубларида тўп сурган.

"Турон" бош мураббийи ушбу ўйинчи қўлга киритилганидан хурсанд эканлигини яширмади ва унинг жамоага катта фойдаси тегишига ишонишини таъкидлаб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар