"Турон" икки легионеримиз ўйнаётган машҳур клубга қарши майдонга тушади

CHERY AUTO

"Турон" ёзги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Россиянинг “Рубин” клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Tecno

Ёрқин Назаров бош мураббийлигидаги жамоа айни кунларда Яйпан шаҳрида тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Мазкур тайёргарлик доирасида яйпанликлар сафида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтяпти.

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, ёзги ўқув-йиғин режаси доирасида 16 июль санасида халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Шу куни вакилларимиз Россиянинг Қозон шаҳрида номдор “Рубин” жамоасига қарши майдонга чиқади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию