"Турон" илк мавсумда жиддий ўринлар учун кураша оладими? Тимур Кападзе жавоб берди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе сайтимиз томонидан ташкил этилган "Ўзбекча футбол" лойиҳасига ташриф буюрди. Собиқ футболчи водийликларнинг янги мавсумдаги имкониятлари ҳақида қуйидагича фикрларни билдириб ўтди:

"Менимча, "Турон"га жиддий ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилмайди. Сабаби, улар учун жорий мавсум Суперлигадаги биринчиси бўлади ва олий дивизионнинг Про-лигадан фарқи бор. Барибир, биринчи йилни Суперлигага мослашишга сарфлашса керак. Жамоа олдига юқори мақсадларни қўйиши табиий ҳолат. Аммо дастлабки мавсумданоқ юқори ўринлардан бирини эгаллаш вазифа сифатида қўйилмаса керак. 

Яна бир жиҳатга эътиборингизни қаратишни истаган бўлардим, Мурод ака Исмоилов яйпанликлар мураббийлар штабида бор. У бир неча йиллар давомида Суперлигада катта тажриба тўплаган кучли мутахассис", - деди Кападзе. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!