"Турон" клуби мураббийлар штабида ўзгариш
Про лигада иштирок этиш учун тайёрланаётган “Турон” клубига доир навбатдаги хабар чиқди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Унга кўра, янги мавсум олдидан “Турон” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Бугунга қадар "Қўқон-1912" жамоасида ишлаб келган тажрибали дарвозабонлар мураббийи Андрей Бакланов билан бугун расман шартнома имзоланди.
Шундай қилиб, Бакланов эндиликда “Турон” жамоасида дарвозабонлар учун масъул ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу лавозимда Бекзод Турғунов фаолият олиб борганди.
Фикрлар