"Турон" клубида ўзгариш

CHERY AUTO

Суперлига 26-тури доирасидаги "Турон" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйин якунидан сўнг клуб раҳбарияти ва таъсисчилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтганди.

Tecno

Клуб қароргоҳида ташкил этилган ушбу йиғилиш давомида жамоанинг мавсум мобайнидаги натижалари танқидий кўриб чиқилган ва муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, клуб президенти лавозимида ишлаб келган ёш мутахассис Абдуваҳоб Аҳмадалиев ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди. 

Бугун клуб матбуот хизмати "Турон" клуби асосчиси ва таъсисчиси Олимхон Аҳмедов эндиликда клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб боришини маълум қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию