"Турон" ўз сафига легионер ҳимоячи қўшиб олди

Ўтган мавсум якунларига кўра Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Турон" таркибни кучайтирмоқда.

Айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги жамоа вакиллари Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Бугун яйпанликлар Черногория фуқароси, ҳимоячи Никола Кумбурович трансферини эълон қилди. Томонлар бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.

Кумбурович фаолияти давомида "Искра" ва "Будучность" жамоалари сафида майдонга тушган. 23 ёшли ҳимоячи Черногориянинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам ўйнаган.

"Турон" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!