"Турон" россиялик футболчи билан шартнома имзолади
Мавсумнинг қолган қисмига кўтаринки кайфиятда тайёргарликни давом эттираётган "Турон" сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди. Россия фуқароси ҳисобланган марказий ҳимоячи Сергей Морозов "тўлпорлар" билан расмий шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, яйпанликларнинг янги аъзоси бугунга қадар "Торпедо" (Москва), "Амкар", "Нефтхимик", "СКА-Энергия", "Авангард" (Курск), "Звезда" (Пермь), "Волга" (Ульяновск), "Камаз" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, у 2005-йилги мавсумда Россия (U-17) терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар