"Турон" сафидаги янги легионер ва маҳаллий футболчилар нега "Ҳоким кубоги"да майдонга тушмаяпти? Мураббий жавоб берди

Суперлига дебютанти "Турон" ўз сафига легионер қўшиб олди. Сербия ва Греция давлатларида тўп тепган ярим ҳимоячи Синиша Бабич яйпанликлар билан бир йиллик битимга имзо чекди.

Жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов «Ҳоким кубоги-2021» мусобақасидан ўрин олган «Бунёдкор»га қарши баҳсдан сўнг, ушбу футболчи қачондан машғулотларга киришиши борасида маълумот берди. Мураббий таркибдаги хорижлик бошқа ўйинчиларга ҳам эътибор қаратди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар чоп этди.

— Сербиялик легионер Синиша Бабич билан бугун келишувга эришдик. Насиб бўлса, ҳужумкор ярим ҳимоячи эртадан бошлаб, биз билан машғулотларга киришади.

— Жамоа таркибида бир қатор футболчилар майдонга тушмаяпти. Жумладан, легионер Умаржон Шарипов, тўпурар футболчилардан бири Дониёр Исмоилов…

— Тўғри, ҳозир айрим футболчиларимизда жароҳат бор. Хусусан, Тожикистон чемпионатидан жамоамиз таркибига жалб этилган Умаржон Шарипов, шунингдек, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жасур Хакимов, Фозил Мусаев, Ғиёс Комилов кичик жароҳатлар туфайли майдонга туша олмаяпти. Тўпурар футболчиларимиздан бири Дониёр Исмоилов куни кеча фарзандли бўлган, шу сабабдан унга маълум бир муддат уйга жавоб берганмиз, у эртадан жамоамиз йиғинига келиб қўшилади. Фурсатдан фойдаланиб, Дониёр Исмоиловни жамоамиз аъзолари ва мухлислари номидан табриклаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!