"Турон" устози: Сўнгги турга қадар курашамиз

Cоcа-Cоlа Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК – “Турон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги баҳсдаги мақсадимиз кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатиш эди. Бугун водийдан Олмалиққа 4 соат йўл юриб келдик, аммо қийинчиилкларга қарамай, футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Биринчи бўлимда бир эмас, 2-3 та тўп киритсак бўлар эди. Аммо, бу – футбол. Биз вазиятларимиздан фойдалана олмадик, улар фойдаланишди.

Мезбонлар бурчак зарбасини яхши ижро этиши ҳақида шогирдларимга таъкидлаган эдим. Шунга қарамай, стантдарт вазиятдан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Лигада қолиш учун назарий имкониятларимиз бор. Сўнгги турга қадар курашамиз.

Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш учун бизга ғалаба зарур эди ва шу сабабли илк дақиқалардан кучли прессинг амалга оширдик, аммо омад биздан юз ўгирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!