"Турон" яна бир етакчиси билан янги шартнома имзолади
Хабарингиз бор, маҳоратли футболчи Абдуғани Камолов ортда қолган мавсум давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан "Турон"нинг кўплаб ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди.
Ўзаро келишувга кўра, бугун Абдуғани Камолов ва клуб ўртасидаги шартнома яна бир йиллик муддатга узайтирилди. Бу ҳақда "тулпорлар" расмий саҳифаси хабар тарқатди.
Маълумот учун, Камолов якунланган мавсумда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 5 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар