"Турон"га келиб бирорта ўйинда майдонга тушмаган легионер клубни тарк этди
Суперлигани тарк этган “Турон” клуби охирги турда “Андижон”ни ютганидан кейин таътилга чиқди.
Маълумки, жорий йилда клубга кўплаб ўйинчилар келганди. Аммо уларнинг барчаси ҳам кутилган натижани бермади.
Ёзги трансфер ойнаси очилган маҳалда “Турон” клуби тожикистонлик ҳимоячи Фирдавс Чакалов билан шартнома имзолаганди. Ўзига 20-рақамни танлаган футболчига негадир мутлақо имконият берилмади. Натижада Фирдавс жамоасининг бирорта ўйинида майдонга тушмади. Фақат 3-4 марта ўринбосарлар таркибида ўйнади холос.
Маълумот учун, Фирдавс Чакалов бугунга қадар Мальдивнинг "Виктория СК", Тожикистоннинг "Хўжанд" клублари сафида ҳаракат қилган. Шунингдек, иқтидорли ҳимоячи ОФК Кубоги мусобақаси иштирокчиси ҳам ҳисобланади.
Қолаверса, ўтган йили Тожикистон чемпионатида энг яхши ҳимоячи сифатида эътироф этилганди. “Турон”га келиб асосан захирада ўтирган легионер охир-оқибат мавсум тугашини кутмасидан раҳбарият билан келишиб жамоани тарк этди.
Фикрлар