"Турон"га Тожикистон терма жамоаси аъзоси қўшилди

Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этадиган “Турон” жамоаси таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор харидларни амалга оширмоқда.

Яқиндагина U-18 ва U-21 жамоалари таркибига бир қатор ёш футболчиларни синовдан ўтказган клуб эндиликда асосий таркиб жамоаси сафига Тожикистон терма жамоаси аъзоси Умаржон Шариповни қўшиб олди.

Маълумот учун, Умаржон Шарипов бугунга қадар Тожикистон терма жамоаси ва "Хатлон" клубида фаолият олиб борган. Айни дамда иқтидорли ярим ҳимоячи 20 ёшга тўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!