"Турон"га яна бир футболчи қўшилди

Суперлига дебютанти – “Турон” жамоаси таркибини кучайтиришда давом этяпти. Олдин хабар берганимиздек, тожикистонлик 20 ёшли ярим ҳимоячи Умид Шарипов билан бир йиллик шартнома имзоланганди.

Шунингдек, мавсумни “Локомотив” сафида ўтказган 23 ёшли ҳимоячи Даврон Умиров ҳам келаси йили “Турон” шарафини ҳимоя қилади. Бу хабарни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади. Умиров якунига етган чемпионатда “Локо” сафида 12 та учрашувда майдонга тушди ва 3 марта сариқ карточка билан “сийланган”.

“Турон” клуби янги мавсумга тайёргарликни 2021 йилнинг 2 январь кунидан бошлаши маълум бўлди. Селекция ишлари эса давом эттирилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!