"Турон"ни икки нафар етакчи тарк этди
Илк бор Суперлига йўлланмасини қўлга киритган “Турон” жамоаси ўз олдига янги режа ва мақсадлар қўймоқда. Табиийки, келаси йилга таркиб янада шакллантирилиши кўзда тутилган.
Жамоанинг бу йилги таркибида ҳам илгари элитада тўп сурган футболчилар ўйнаган. Аммо sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Турон”ни икки нафар етакчи ўйинчи тарк этган. Яъни, ҳимоячи Шукур Пўлатов билан ҳужумчи Отабек Ҳайдаров бошқа жамоада тўп суришни маъқул кўрди. Уларнинг жамоадан кетганини “Турон” бош мураббийи ҳам тасдиқлади.
Маълумотларга қараганда, иккаласи ҳам кейинги фаолиятини легионер сифатида хорижда ўтказмоқчи. Пўлатовга Бангладешдан, Ҳайдаровга эса Мальдив оролларидан таклиф тушган.
Фикрлар