"Турон"ни Суперлигага олиб чиқаан мураббий жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолади

Хабарингиз бор, "Турон" Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнини Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда. Бугун клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов билан учрашув ўтказди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур учрашув давомида ёш мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланди. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсум Про лигада 1-ўринни эгаллаб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг янги мавсумига 9 март куни старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!