"Турон"нинг "Андижон"га қарши статистикаси қандай?

Бугун Яйпанда Про лиганинг охирги – 28-турида севимли “Андижон” жамоамиз мезбон – “Турон”га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув билан чемпионат расман ниҳоясига етади.

“Турон” ҳамда “Андижон” клублари иштирокидаги ўйинлар тарихига яна бир бор тўхталадиган бўлсак, 7 та учрашув ўтказилди. Бу беллашувларнинг 3 тасида “Андижон”нинг қўли баланд келган. “Турон” 2 бор ғалаба қозонган. Яна 2 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 8-7 жамоамиз фойдасига.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикаси

2021 йил. Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси

1-давра. 13-тур.

«Андижон» – «Турон» – 1:1

Голлар: Суннат Абдуллажонов, 38 – 0:1. Павел Забелин, 51 – 1:1.

 

2-давра. 26-тур.

«Турон» – «Андижон» – 1:0.

Гол: Иброҳим Отахонов (автогол), 50 – 1:0.

 

Ўзбекистон Cоcа-Cоlа Кубоги.

«Турон» – «Андижон» – 1:0.

Гол: Жасур Ҳакимов, 15 – 1:0.

 

Пролига-2022

1-давра. 6-тур.

«Турон» – «Андижон» – 1:2

Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 36-пен. – 0:1. Ҳумоюн Муртазоев, 86 – 1:1. Илдар Маматказин, 90+5 - 1:2.

 

2-давра. 15-тур.

“Андижон” – “Турон” – 1:0

Гол: Владимир Бубанья, 32 – 1:0.

 

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги.Чорак финал

“Андижон” – “Турон” – 3:2

Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 15 – 1:0. Шаҳбоз Эркинов, 17 – 2:0. Горон Милойко, 42 – 3:0. Ҳумоюн Муртазоев, 57 – 3:1. Ҳумоюн Муртазоев, 87 – 3:2.

3-давра. 23-тур.

“Андижон” – “Турон” – 1:1

Голлар: Сардор Абдураимов, 63 – 0:1. Илдар Маматказин, 71 – 1:1.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!