"Турон"нинг "Андижон"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳам мезбонларга унчалик татимади (Фотогалерея)

Про лиганинг охирги турида Яйпаннинг "Турон" клуби "Андижон"ни қабул қилди. Суперлигага биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритган андижонликлар учун ушбу учрашувнинг аҳамияти олдингидек эмасди.

Аксинча, "Турон" учун муҳим эди. Улар ютиши ва нариги жуфтликда "Хоразм" "Бухоро"ни таслим этса, ана шундай яйпанликларга тўғридан-тўғри Суперлига эшиги очиларди. Аммо "Бухоро" дуранг ўйнади ва мақсадига эришди.

"Турон" жамоаси ўз уйида "Андижон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришннинг уддасидан чиқди. Ғалаба эса мезбонларга унчалик татимади. Мазкур ўйиндаги суратлар Sports.uz объективига муҳрланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!