"Турон"нинг дастлабки йиғини якунланди

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 20 декабрь кунидан мавсумолди тайёргарлик доирасида дастлабки йиғинга киришган эдилар. Яйпан шаҳрида ташкил этилган ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларни тиклаш ва назарий билимларини янада мустаҳкамлаш бўйича машғулотлар олиб борилди.

Бугун жамоа аъзоларига 4 январь санасига қадар қисқа муддатлик таътил берилди. Вакилларимиз шу куни клубимиз қароргоҳида йиғилиб мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришадилар.

Мазкур йиғин давомида жами 3 та ўртоқлик учрашувлари ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу ўйинлар санаси ҳақида навбатдаги хабарларимизда батафсил маълумот берилади.

"Турон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!