"Турон"нинг иккинчи босқич йиғини якунланди. 27 январда Туркияга жўнаб кетади

Хабарингиз бор, 4 январь кунидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги "Турон" вакиллари клуб қароргоҳида йиғилиб, мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи қисмига киришишганди.

Куннинг икки қисмида ташкил этиладиган тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларини тиклаш ва маромида ушлаб туриш, тўп билан ишлаш маҳоратларини ошириш машқлари ва фитнес ва тренажёр машғулотлари ташкил этилди.

турон3_2

Режага мувофиқ, бугундан Яйпан шаҳрида ташкил этилган тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичи якунига етди ва жамоа вакиллари кичик таътилга чиқишди.

Мавсумолди тайёргарликнинг учинчи қисми 27 январь санасидан Туркия давлатининг Анталия шаҳрига кўчади. 10 февраль кунига қадар давом этадиган ушбу йиғин мобайнида бир нечта хориж клублари билан ўртоқлик мақомидаги назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади. Бу хусусида "Турон" матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!