"Турон"нинг сафари қариди

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги “Турон” вакиллари 27 январь санасидан Туркия давлатининг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларига киришишганди.

Бугун, 10 февраль кунидан мазкур йиғин якунланди ва жамоа вакиллари махсус рейс билан эрта тонгда Тошкент шаҳрига етиб келишади. Бу тўғрисида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб вакиллари Анталия шаҳрида ташкил этилган йиғин давомида жами 3 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар:

1 февраль, чоршанба

"Турон" (Ўзбекистон) - "Единство УБ" (Сербия) - 1:0

5 февраль, якшанба

"Турон" (Ўзбекистон) - "Черноморец Одесса" (Украина) - 2:4

8 февраль, чоршанба

"Турон" (Ўзбекистон) - "Актобе" (Қозоғистон) - 3:1

Мавсумолди тайёргарликнинг навбатдаги босқичи Тошкент шаҳрида давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!