
Турсунов гол киритган ўйинда унинг жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал Харитият” клуби ўз майдонида “Ал Мархия”ни қабул қилди.
Ушбу ўйиннинг 23-дақиқасидаёқ меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олган бўлсада, якунда мағлуб бўлишди.
43-дақиқада ҳамюртимиз Санжар Турсунов ҳисобни қисқартирди. 84-дақиқада Мохи мувозанатни тиклаган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада Диба мезбонларга ғалаба келтирган голни киритди.
Қатар Юлдузлар лигаси. 16-тур
“Ал Харитият” – “Ал Мархия” 3:2
Голлар: Турсунов (43), Мохи (87), Диба (90+3) – Ребин Солака Адхамат (21), Муҳаммад Салах (22).
Фикрлар