Турсуной ғалаба қозонди ва яна бир лицензия қўлга киритилди!

Иорданиядаги бокс бўйича лицензион турнир ҳал қилувчи паллага етиб келди. Бугун, ушбу турнирнинг сўнгги куни. Хабарингиз бор, турнирнинг якуний кунида 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Биз кутган жангларнинг дастлабкисида -51 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Турсуной Раҳимова Токио Олимпиадаси лицензияси учун ўтиш босқичида иштирок этди. У таиландлик Ютумас Житпонг билан рингга кўтарилди. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадага йўлланмани нақд қилар эди.

Ажойиб ҳаракатлари, аниқ зарбалари билан вакиламиз жанг тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди ва делегациямизга яна бир йўлланмани тақдим этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sanjar Donaev
11/03/2020 14:28
Malades tursunoy tailandliklarni engibdi shaxob qilolmagan ishni qiz bola uddalabdi