Тушларида Жамшид Нажмиддиновни кўрадиган Постол чемпионлик камари учун жанг қилади
Ads

WBC ва WBО чемпиони АҚШлик Хосе Рамирез украиналик боксчи Виктор Постолга қарши жанг олиб боради. Мазкур қарама-қаршилик 1 февралда бўлиб ўтади.

"Умид қиламанки, Рамирес февралда ажойиб жанг ўтказади. Постольдан кейин биз Жош Тейлор ва Регис Прогреис ўртасидаги WBSS финали ғолиби билан жанг ўтказишга тайёрмиз”,-дейди Хосе Рамиреснинг промоутери Боб Арум.

Ушбу жанг 30 ноябрда бўлиши керак эди. Аммо, Хосенинг қўлидан олган жароҳати туфайли кечиктирилди.

Эслатиб ўтамиз: Виктор Постол Киевда бўлиб ўтган бокс оқшомида, ҳамюртимиз Жамшидбек Нажмиддиновдан бир неча маротаба нокдаунга учраганига қарамай, ҳакамларнинг шубҳали қарори орқали ғалаба қозонган эди.

maxresdefault_3