Тухел Англия терма жамоасида Палмернинг ўрнини босадиган футболчини танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ноттингем Форест» клуби ярим ҳужумчиси Морган Гиббс-Уайт Англия терма жамоасига чақирув олиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри журналисти Дэвид Орнштейн хабар берди.
 

Бундан аввалроқ Англия терма жамоаси аъзоси Коул Палмер миллий жамоа чақирувидан воз кечиш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
 

Манбанинг таъкидлашича, айнан шу сабабдан Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Палмер ўрнига Морган Гиббс-Уайтни жамоага жалб қилишни режалаштирмоқда.
 

Жорий мавсумда Гиббс-Уайт Премьер-лигада бешта ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки голли узатма муаллифига айланди.
 

Халқаро танаффус давомида Англия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида тўртта учрашув ўтказиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!