Тухель “Бавария”ни “Челси”га айлантиряпти
“Бавария”ни қабул қилиб олган Томас Тухель жамоага ўзининг “Челси”даги собиқ шогирдларини жамлашни режалаштирмоқда.
Дастлаб, германиялик мутахассис “Бавария”даги дарвозабонлар муаммосини “Челси” захирасига ўтириб қолган Эдуар Мендини олиб келиш орқали ҳал қилмоқчи эди.
Шунингдек, Тухель тажрибали ярим ҳимоячи Маттео Ковачични Мюнхенга олиб келишга қарор қилганди.
Энди бу рўйхат янада кенгайди. Томас клуб раҳбариятидан Мэйсон Маунт ва Кай Хаверцни олиб келишни сўрамоқда. Бу тўрт футболчи икки йил муқаддам Томас Тухелга “Челси”ни Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантиришига яқиндан ёрдам берган.
Таъкидлаш жоизки, тўртала футболчи ҳам “Челси”нинг ҳозирги бош мураббий Грэм Поттернинг келажакдаги режаларига киритилмаган.
Фикрлар