Тухель бу икки ўйинчига имкон бермайди

“Челси” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Томас Тухелга керакли ўйинчиларни олиш учун клубнинг икки нафар тарбияланувчисини сотиб юборишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар” мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказаётган Фаустино Анджорин ва Армандо Бройя сотиб юборишга тайёр.

Буюк Британия ҳукуматининг клубга қўллаган санкциялари ортидан “Челси” хўжайини ўзгаради. Лекин ким келишидан қатъи назар трансфер учун пул ажратилади. Икки нафар ўйинчининг трансферидан келадиган маблағ ҳам бошқа футболчиларни олишга йўналтирилади.

 “Челси” бу усулдан кўп фойдаланади. Ўтган ёзда “аристократлар” Ромелу Лукакуни олиб келиш учун ўз тарбияланувчиларидан Тэмми Абрахам, Фикайо Томори, Курт Зумани сотиб юборганди.

Ҳозир “Челси” тарбияланувчисилари ижарада ўйнаётган жамоалар уларни ўзида сақлаб қолмоқчи. “Саутгемптон” Бройя учун харажатга тайёр. “Хаддерсфилд” ҳам Анджорин шу жамоада фаолиятини давом эттиришга қарши эмас.

Лондонликлар бу икки трансфердан 50 миллион фунт олишни мўлжаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!