Тухель “Челси”га футболчи танлади

“Челси”нинг оғриқли нуқтаси – ҳимоя марказини мустаҳкамлаш учун бош мураббий Томас Тухель уч нафар футболчининг номини эълон қилди. Лондонликлар ёзда шулардан бирини жамоага олиб келиши керак бўлади.

Германиялик мутахассис қўл остида “Челси” тўққизта ғалаба ва тўртта дурангга эришди. Бу баҳсларда атиги иккита гол ўтказди. Илгари ҳеч бир мураббий бунақа натижа қайд эта олмаган. Шу боис, клуб раҳбарияти Тухелнинг танловига ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда.

Томас Тухель клуб хўжайинларидан ёзги трансферларда “Бавария”дан Никлас Зюле, “Лейпциг”дан Ибраим Конате ва “Атлетико”дан Хосе Хименесни олиш кераклигини сўрамоқда.

Булар орасида Хименеснинг трансфери ҳақиқатга яқинроқ. “Атлетико” 2018 йилда уругвайлик ҳимоячини 100 миллион еврога “Манчестер Сити”га сотмаган эди. Бироқ, ҳозирги пайтда Хименес жароҳатлар туфайли идеал формасини тиклай олмаяпти ва муҳитни ўзгартиришга қарор қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!