Тухель “Челси”га ўтмоқчи бўлаётган юлдузга ишонмаяпти
“Вест Хэм” етакчиси Деклан Райс ўзига “Челси” қизиқаётганини инобатга олиб, ҳозирги клубидан тезроқ кетмоқчи бўляпти. Дарҳақиқат, бу ярим ҳимоячига “аристократлар”дан ташқари ҳам гранд клублар кўз тикмоқда.
Гарчи “Челси” мутасаддилари Деклан Райс трансфери бўйича ишлашга тайёр турган бўлса-да, бош мураббий Томас Тухель бу футболчи жамоага ёрдам беришига шубҳа билан қараяпти.
Тухель майдон марказини мустаҳкамлаш учун биринчи навбатда ПСЖда ўзи билан ишлаган Кристофер Нкункуни олмоқчи. Унинг рўйхатида Тчуамени ва Франк Кессье сингари тажрибали футболчилар ҳам бор.
Фикрлар