Тухель “Челси”га зўр футболчи чақирди

  • 20 Feb 19:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клубида тўп тепаётган Йонас Хофманн ёзда “Челси” сафига қўшилиши кутилмоқда.

Tecno

“Челси”нинг германиялик янги бош мураббийи Томас Тухель ўз ҳамюртини Лондонга кўчириб келишда бош бўлмоқчи. Тухель Хофманнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар билан шахсан гаплашди.

Ўз навбатида, мёнхенгладбахликлар устози Марко Розе Дортмунднинг “Боруссия”сига ўтиб кетиши ҳал бўлганидан кейин, Хофманн ҳам жамоани тарк этишни истамоқда.

Жорий мавсумда истеъдодли футболчи барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва тўққизта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!