Тухель эффекти: Англиялик юлдузлар терма жамоада ўйнашдан нега бош тортяпти?

Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи Томас Тухель ҳали ишга киришмай туриб, танқидлар остида қолиб кетди.

Бунга сабаб сифатида Премьер-лиганинг етакчи ўйинчилари Англия терма жамоаси сафида ноябрь ойидаги ўйинларда иштирок этишдан бош тортаётгани келтирилмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, бир неча футболчилар Англия терма жамоасидан расмий таклиф олганига қарамай, турли баҳоналар билан халқаро учрашувларга боришни пайсалга солмоқда. Бунга Томас Тухелнинг ишга бир неча ойдан кейин киришиши сабаб бўлаётган экан.

Англиялик футболчилар терма жамоани вақтинчалик бошқараётган Ли Карсли қўл остида машғулот ўткзиш ва ўйинларда иштирок этишни вақт йўқотиш сифатида баҳоламоқда.

Томас Тухель Англия терма жамоасидаги ишини 2025 йилнинг 1 январидан бошлаши белгиланган. Кўплаб етакчи ўйинчилар германиялик мутахассис келганидан кейингина нималарга қодирлигини кўрсатишни режа қилиб юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!