Тухель кетмоқчи. Унга МЮ қизиқиш билдирмоқда

"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Томас Тухель мавсум сўнгида клубни тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Le Parisien нашри.

47 ёшли мутахассис парижликлар раҳбариятининг янги келишув бўйича таклифига рад жавобини бермоқчи.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йил ёзида якунига етади. Олдинроқ, унга "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинган эди.

Тухель 2018 йилда ПСЖ бошқарувига келган. У клуб билан икки марта Франция чемпионлигини қўлга киритди ва ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалигача етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!