Тухель: Лукаку, сен энди асосий ҳужумчи эмассан!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель катта суммага харид қилинган Ромелу Лукаку айни пайтда асосий ҳужумчи вазифасини уддалашга тайёр эмаслигини айтди.

Бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида жароҳатини даволатган бельгиялик ҳужумчи асосий таркиьдаги ўрнини йўқотгани маълум бўлди.

Томас Тухель бу вазиятни икки сабаб билан тушунтирди. Биринчидан, Лукакунинг спорт формаси ҳали талаб даражасида эмас.  Иккинчидан, А Серияда икки мавсумни юқори савияда ўтказган тўпурари ҳали премьер-лигага тўла мослашиб олгани йўқ.

- Биз уни фақатгина зарур пайтларда ўйнаши учун олганимиз йўқ. Уни доимий ўйнаши учун олиб келганмиз, бизга ёқадими ёки йўқ, у ҳали ҳам мослашиш жараёнини ўтаяпти. Италия ва Англия футболи бир-биридан кескин фарқ қилади.

Ромелу майдонда бўлмашанида яхши ўйнаётган ва гол ураётган эдик. Темпимиз баланд эди. Мажбур бўлганимиз учун бошқа ечимларни топгандик.

Қолгани жисмоний ҳолатга боғлиқ. Ромелу машғулотларда ўзини аямоқда. У буни ҳеч қачон тан олмайди, лекин мен кўриб турибман. Унга сабр тилайман, - деди Томас Тухель.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!