Тухель Лукакуни ўйнатганидан пушаймон
Англия премьер-лигасининг 15-турида “Челси” сафар учрашувида “Вест Хэм”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақа жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди.
Биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал қилган “аристократлар” бош мураббийи Томас Тухель танаффусдан сўнг Кай Хаверц ўрнига Ромелу Лукакуни ўйинга ташлади. Кейинчалик мезбонлар иккита гол уриб, мағлубиятни ғалабага айлантирди.
- Бу менинг айбим. Биз Ромелунинг 45 дақиқа ўйнашга жисмонан тайёр эмасди, лекин Кай жароҳат олгани боис уни майдонга туширдик.
Хаверц рақибнинг кучли томони ҳисобланган стандарт вазиятлардан ҳимояланишда муҳим вазифаларни бажараётган эди. Қарорим хато бўлди ва бунга мен жавобгарман, - деди Томас Тухель.
Ромелу Лукаку октябрь ойидаги жароҳатидан ҳали тўлиқ тиклангани йўқ.
Фикрлар