Тухель "Манчестер Сити"га қарши Канселуни бошқа позицияда ўйнатиши мумкин

Жоау Канселу Томас Тухель қўл остида "Бавария"да янги позицияда ўйнаши мумкин. Португалиялик ўнг қанот ҳимоячиси Чемпионлар лигаси чорак финалида "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида ярим ҳимояда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда журналист Филипп Кесслер ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Тухелнинг бундай қарорга келишига Леон Горецканинг ҳозирги формасидан қониқмаётгани сабаб бўлди. Германиялик мутахассис Леоннинг ўрнига Канселани Жошуа Киммих билан жуфтликда бошламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Манчестер Сити" учрашуви чоршанба оқшомида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!