Тухель: Мбаппе - акула

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппени мақтади.

“У буюк истеъдодга эга, у доим гол уришни хоҳлайди. Мбаппе – акула. Агар сиз бир томчи қонни тўкиб қўйсангиз, у дарҳол ўша ерга келади. У ажойиб футболчи. Килиан ҳар бир машғулотда, ҳар бир вазиятда гол уришга тайёр. Унинг мақсади – кўпроқ гол уриш”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 32та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!