Тухель Мбаппе билан келишмовчиликка аниқлик киритди

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси "Брюгге"га қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи Килиан Мбаппе билан умуман гаплашмаганини айтиб ўтди.

"Мен Килиан билан сешанба кунидан бери гаплашмадим. У билан майдонда жуда оддий тонда гаплашдик. Ха, албатта у билан яна Брюггедаги конференц-залда учрашдик, аммо барчаси шу.

Мен уни 50-60 дақиқадан ортиқча ўйнай олмайди деб ҳисоблайман. У жароҳатидан тўла қутулиб кетмаган. "Марсел"га қарши ўйинда майдонга аниқ туша олади деб айта олмайман, аммо барча билади, мен уни доим майдонда кўришни хоҳлайман," - дейди Тухель.

Минбар

Барча блоглар