Тухель Моуриньо ва Сколарини ортда қолдирди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувида "Челси" ўз майдонида "Атлетико"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу натижа "аристократлар" бош мураббийи Томас Тухелнинг жамоа бошқарувидаги 13-ғалабаси сифатида тарихга кирди. Бу вақт оралиғида клуб 9 та ғалаба ва 4 та дурангга эришди. Шулардан 11 баҳсда "кўклар" ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Шу тариқа, германиялик мутахассис "Челси" бош мураббийлари ичида энг яхши кўрсаткични қайд этди. У 10 та ўйинда ғалаба қозонган Моуриньо ва 12 та баҳсда зафар қучган Луис Фелипе Сколарининг натижасини ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!