Тухель МЮдан учралган мағлубиятни қандай изоҳлади?

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель кеча “Манчестер Юнайтед”дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра парижликлар мусобақани тарк этишди.

“Биз биринчи бўлимда рақибга 2та голни совға қилдик, гарчи ўйин тизгинини тўлиқ назоратимиз остида ушлаган бўлсакда. Бизда гол уриш учун рақибга нисбатан кўпроқ вазиятлар бўлди, аммо иккинчи голни айнан улар уришди. Бу умуман бемаъни натижа. Бу ўйин менга “Генгам”га қарши бўлиб ўтган Лига кубоги учрашувини ёдга солиб юбормоқда.

МЮ бу ерга ғалаба учун келганини сезмадим, аммо улар буни уддалай олишди. Уларни табриклайман. Пенальтига келсак, менга тўп дарвоза томон йўналтирилмаганини кўрсатишди, демак бу вазиятда пенальти белгилашга асос йўқ эди. Бу борадаги қоидага аниқлик киритиш керак”, - дейди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!