Тухель Неймарни МЮга қарши майдонга туширадими?

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель клуб юлдузи Неймарнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди:

"У билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз Неймар ва Мбаппе билан суҳбатлашиб олдик. Бу суҳбат натижасида унга дам олиш имкониятини беришга қарор қилдим. У эртага машғулотларга қайтади. Неймар МЮга қарши ўйингача тайёр бўлади. Ўша куни уни майдонда кўрасиз".

Бразилиялик футболчи бу мавсум Франция чемпионатининг 4 учрашувини ўтказиб юборди. Парижликлар 20 октябрь куни МЮга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!