Тухель Обамеянг трансфери ҳақида гапириб ўтди

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг жамоага ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди. 

"Сиз ўз ўрни ва ҳар бир сониялар учун курашадиган ўйинчиларга эга бўлишингиз керак. Футболчилар фақат тактика ва жамоа руҳиятига мос тушиши шарт эмас. 

Улар ҳар қандай қийинчиликларга тайёр бўлиши лозим. Трансферлар ойнаси очиқ. Шундай экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси, сизда ҳозир нима борлиги, келажакда нима бўлиши эмас", - деди германиялик мутахассис. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!