Тухель ПСЖ билан шартномасини узайтиришга яқин турибди

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Téléfoot нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўртасидаги янги келишув 2021 йилга қадар имзоланади. Бундан ташқари, немис мутахассисининг Париждаги маоши ҳам оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Тухель ПСЖни 2018 йилнинг баҳоридан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида парижликлар Чемпионлар лигаси ва Франция кубогида 1/8 финалда ўз юришини тўхтатди. Бироқ, Франция чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!