Тухель ПСЖ етакчиларининг жамоадаги тақдири борасида ўз фикрини билдириб ўтди

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель кўплаб гранд клублари қизиқишларига сабаб бўлаётган ҳужумчи Неймар ва Килиан Мбаппеларнинг жамоадаги тақдири борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ҳамма жамоалар Неймар, Мбаппе, Верратти ёки Маркиньосни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайди, бу нормал ҳолат. Аммо, бу нарса мени ташвишлантирмаяпти. Улар энг зўр футболчилар ва улар бизники”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар ва Мбаппега “Реал”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!